Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Журналист икки кун йўқолиб қолди

Журналист икки кун йўқолиб қолди

Россия полициясининг xабар қилишича, икки кун олдин Москва шаҳрида ғойиб бўлган Интерфакс ахборот агентлигининг муҳаррири Маргарита Игнатова тирик ҳолда топилган. Бундан олдин қотиллик банди бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақида BBC Uzbek ёзмоқда.

"Пойтахт полицияси ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан Россия оммавий ахборот воситаларидан бирининг бедарак кетган ходимасининг қаерда эканлиги аниқланди. Қизнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ", - дея Ички Ишлар вазирлигининг Москва бўйича бошқармаси.

Бошқа тафсилот, хусусан, икки кун давомида журналист қиз қаерда бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.

19 ноябр куни эрталаб Россия Тергов Қўмитаси Игнатованинг ғойиб бўлгани ҳодисаси юзасидан жиноят иши қўзғатган эди.

"29 яшар Маргарита Игнатованинг бедарак кетгани факти бўйича Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 105-банди 1-қисми(Қотиллик)да кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилди", деб хабар қилган Тергов Қўмитасининг Москва бошқармаси вакиласи Юлия Иванова.

Тергов маълумотларига кўра, қиз ўзи яшаган Москва шаҳрининг Зададное Дегунино районидаги Весенняя кўчасидаги уйидан 17 ноябр, якшанба куни эрталаб чиқиб кетган ва ўшандан буён алоқага чиқмаган.

Маргарита Игнатованинг йўқолиб қолгани ҳақида Новости ахборот агентлигига унинг ҳамкасби Георгий Спиров хабар қилган.

"У чиндан ҳам ишга келгани, алоқага чиққани йўқ. Бугун тунги соат учларда унинг телефонидан онаси менга хабар ёзди, унинг бир суткадан буён уйда эмаслигини, шунинг учун ҳам ишга чиқмаслигини ёзди. Нима ва негалиги номаълум. Онасидан бирор гап бўлса, бизни хабардор қилиб туришини сўрадик. Ҳозирча бирор хабар йўқ. Билишга ҳаракат қилаяпмиз, ҳозирча наф йўқ", - деб айтган Спиров.

Қизининг ғойиб бўлгани ҳақида полицияга онаси ариза ёзган.

ТАСС ахборот агентлигининг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб хабар қилишича, Игнатова якшанба куни эрталаб черковга кетганидан кейин ғойиб бўлган.

Manba: sof. uz

Киритилди: 22:45 19.11.2019. Ўқилди: 2159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!