Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ЖССТ вакили коронавируснинг келажагини башорат қилди

ЖССТ вакили коронавируснинг келажагини башорат қилди

Коронавирус инфекцияси келгусида муайян ҳудудлар учун хос бўлган эндемик касалликка айланиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан маълум қилди. Брифинг тўғридан-тўғри Твиттер орқали намойиш қилинди.

«У ёки бу хасталик ҳар доим эндемик ва тизимли тус олиши мумкин. Бундай ҳолатлар кўп кузатилган”, — деди Райан. ЖССТ экспертининг айтишича, инсоният тарихида фақат биргина касаллик – чечакни бутунлай йўқотишга эришилган, холос. Қоқшол, қизамиқ сингари касалликлар ҳамон учраб туради.

Райаннинг фикрича, коронавирус ҳақида фикр-мулоҳазалар жуда кўп. Аксарият одамлар ундан қутулиш жуда қийин экаини айтмоқда. Чунки, касаллик патогени барча мамлакатларда мавжуд, ҳаммани бирдек эмлашнинг эса, имкони йўқ. Қўзғатувчининг ўтиши билан боғлиқ ана шундай вазият яқин келажакда ҳам сақланиб қолади.

«Жорий йилнинг ўзида биз ўлим даражасини сезиларли камайтириб, меъёрий ҳаётга қайтишимиз мумкин. Бироқ агар оммавий вакцинация амалга оширилмаса, вируснинг кўчиб юриши ҳали узоқ вақт давом этади, — деди у. ЖССТ дастури раҳбари иқтисодиётнинг барқарорлиги ва инсонлар саломатлигини сақлаш учун вируснинг тарқалиш потенциалини камайтириш лозимлигини ҳам эслатиб ўтди.

Бундан аввалроқ, ЖССТнинг Россиядаги вакили Мелита Вуйнович ҳам худди шунга ўхшаш фикрларни билдириб, коронавирус инфекцияси жуда паст хавф даражасига эга бўлган эндемик касалликка айаниши мумкинлигини билдирганди.

Киритилди: 05:30 27.01.2021. Ўқилди: 4916 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!