Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирусга қарши эмланди

ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирусга қарши эмланди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус Женева университети клиникасида коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда унинг ўзи "Twitter"да маълум қилди.

«Бугун коронавирусга қарши эмланиш менинг навбатим эди. Вакциналар ҳаётларни сақлаб қолади. Уларни барча ерга иложи борича тезроқ етказиш керак», деб ёзган Гебрейесус. Бироқ у айнан қайси вакцина билан эмланганига аниқлик киритмаган.

ЖССТ раҳбари вакцина олиш имкониятига эга бўлган барчани эмланишга чақирган.

«Агар сиз вакцина бор бўлган давлатда яшасангиз, илтимос, навбатингиз келиши биланоқ эмланинг», деб тавсия қилган Гебрейесус.

Киритилди: 09:44 13.05.2021. Ўқилди: 2341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!