Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

ЖССТ коронавирусдан тузалганларда унинг узоқ муддатли таъсиридан хавотир олмоқда

ЖССТ коронавирусдан тузалганларда унинг узоқ муддатли таъсиридан хавотир олмоқда

ЖССТ Бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирусга чалинган одамларда хасталикнинг ўрта ва узоқ муддатли таъсиридан хавотирда эканлигини маълум қилди.

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Гебрейесуснинг таъкидлашича, коронавирусга чалинганларда вақт ўтиши билан ўзгариб турадиган, тез-тез кучайиб борадиган ва ҳар қандай организм тизимига таъсир қилиши мумкин бўлган кенг кўламли аломатлар мавжуд.

“Хусусан, булар чарчоқ, йўтал, яллиғланиш ва асосий органларнинг шикастланиши, нафас қисилишидир”, демоқда у.

ЖССТ раҳбарининг сўзларига кўра, CОVID-19дан тикланиш "бир неча ҳафта ёки бир неча ой давом этиши мумкин". Бунинг оқибатлари ёши ва жинсидан қатъи назар, касалхонада даволанганларда ҳам, уйда даволанганларда ҳам намоён бўлади. Бундан ташқари, узоқ муддатли оқибатларни бошдан ўтказадиган одамларнинг аниқ сони ҳали аниқланмаган.

"Ҳукуматларнинг CОVID-19нинг узоқ муддатли таъсирини тан олиши ва ушбу беморлар учун тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаши жуда муҳимдир", деди Гебрейесус.

Киритилди: 20:36 31.10.2020. Ўқилди: 1919 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!