Судьялар олий кенгаши қарори билан Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси О. Саттаров, Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг тергов судьяси С. Юлдашев ва Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Д. Убайдуллаев - ёзма аризаларига биноан судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Шунингдек, Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг тергов судьяси Д.Матниязов - Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун лавозимларидан озод этилиб, судьялик ваколатлари муддатидан илгари тугатилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг судьяси З. Аметова ҳам ёзма аризасига биноан, лавозимидан озод этилди. Унинг ваколатлари муддатидан илгари тугатиш мақсадга мувофиқ, деб топилган ва бу тўғрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома киритилган.