Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахлик йигит 19 ёшли қиздан "шантаж" йўли билан 10 минг доллар талаб қилди

Жиззахлик йигит 19 ёшли қиздан "шантаж" йўли билан 10 минг доллар талаб қилди

Жиззахда ўсмир йигит товламачилик қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. 

Маълум бўлишича Жиззахнинг Шароф Рашидов туманида яшовчи 19 ёшли Ш.Ж. 22 ёшли йигит Б.Б. билан учрашиб юрган. Шу йилнинг январь ойида йигит қизнинг телефонида суратларни ўзига ўтказиб олган ва уларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбораман деб қўрқитиб, 10 минг доллар талаб қилган. Шундан сўнг қиз Жиззах вилоят ИИБ бошлиғига ариза билан мурожаат қилган. 

Шунга асосан 2020 йилнинг 25 январ санасида йигит 25 млн сўмни олаётганда қўлга олинган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 09:26 29.01.2020. Ўқилди: 3860 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!