Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда юк машинаси йўл четига ағдарилди

Жиззахда юк машинаси йўл четига ағдарилди

Куни кеча соат 17:20да Жиззах вилояти Пахтакор тумани ҳудудидан ўтувчи “Навбаҳор-Учтепа-Жиззах” йўналишида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Юк машина ҳайдовчисиниг бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль йўл четига чиқиб, ағдарилган. Ҳодисада ҳайдовчига жароҳат етмаган, аммо, юк машинада зотдор қўйлар қолиб кетган.

Воқеа жойига зудлик билан Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар боқшармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб келган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида юк автомобилининг тиркамаси махсус ускуналар ёрдамида очилиб, 130 бош зотдор қўйлар қутқарилди. Афсуски, йўл транспорт ҳодисасида ушбу ҳайвонларнинг бир қисми нобуд бўлган.

Киритилди: 11:10 21.04.2021. Ўқилди: 2325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!