Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолди. Оқибатда аёли ва фарзанди ҳалок бўлди

Жиззахда юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолди. Оқибатда аёли ва фарзанди ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 йўлининг 984-километрида 22 февралга ўтар кечаси соат тахминан 03:30 да инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

ИИВ ЙҲХББдан маълум қилишларича, шу туманда яшовчи фуқаро Н.С. ГАЗ-5327 русумли юк машинасини Тошкент йўналишида бошқариб бораётиб, рулда ухлаб қолиши сабаб машина йўл четига ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида юк машинаси салонида бўлган ҳайдовчининг турмуш ўртоғи — Ш.С. ва вояга етмаган фарзанди — С.Т. тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Киритилди: 18:56 22.02.2020. Ўқилди: 2370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!