Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жиззахда яна бир ҳайдовчи ЙПХ инспекторига пора бераётганда қўлга олинди

Жиззахда яна бир ҳайдовчи ЙПХ инспекторига пора бераётганда қўлга олинди

Жорий йилнинг 17 февраль куни соат 09:40 ларда Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори О.А. Шароф Рашидов тумани ҳудудида белгиланган дислокация асосида хизмат олиб бораётган вақтда, Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида яшовчи С.Н. бошқарувидаги “MAN” русумли юк транспорт воситасини тўхтатган.
Ҳайдовчи ҳеч қандай ҳужжатларсиз 20 тонна туз маҳсулотини олиб кетаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилиб автомашина жарима майдончасига қўйилган.
Ҳайдовчи С.Н. ҳужжатлар расмийлаштирмаслик ва автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ ходимига пора таклиф қилган.
Ходимнинг билдиргисига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида жорий йилнинг 17 февраль куни ҳайдовчи С.Н. ЙПХ инспектори О.А.га 400 минг сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида ушланган. 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти Пахтакор тумани прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Киритилди: 17:08 18.02.2020. Ўқилди: 1765 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!