Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда тилла тақинчоқларни ўғирлаган 11-синф ўқувчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Жиззахда тилла тақинчоқларни ўғирлаган 11-синф ўқувчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Жиззах шаҳрининг Учариқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.М. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, турар жойидаги ётоқхонасида бўлган шкафдан қиймати 8 миллион 600 минг сўмлик турли хилдаги аёллар тақинчоқлари ўғирланганлигини маълум қилган.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу жиноят турар жой эшиги қулфини бузиш йўли билан амалга оширилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғриликни Жиззах шаҳридаги ўрта умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси содир қилганлиги аниқланди. Боладан сирға ҳамда кулон ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат бўйича тегишли тартибда жиноят иши қўзғатилди.

Киритилди: 23:10 04.04.2021. Ўқилди: 2049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!