Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда шифокорнинг хатоси туфайли ҳомиладор аёл ҳалок бўлди

Жиззахда шифокорнинг хатоси туфайли ҳомиладор аёл ҳалок бўлди

2020 йил 11 октябрь куни Зарбдор туманида яшаган фуқаро М.Т тўлғоқ оғриғи билан Зарбдор тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқлар бўлимига мурожаат қилган. Бу ҳақда "Даракчи" ёзмоқда.

Бўлимнинг собиқ акушер гинекологи, 1951 йилда туғилган фуқаро Н.М томонидан унга ҳомиланинг атенатал ўлими, катта ҳомила ва камқонлик ўрта даражаси билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги туғруқ муассасаларида перинатал ёрдам кўрсатишнинг сифатини ошириш бўйича” миллий стандартлар бўйича умумий қон таҳлилини диномика қилмасдан, ультра товуш ва бошқа белгиланган текширувлардан ўтказмаганлиги натижасида М.Тда нормал жойлашган йўлдошнинг қисман кўчиши рўй берган. Шунингдек, йўқотилган қон миқдорини аниқлаш, керакли миқдордаги қон маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда уни жарроҳлик йўли билан туғдириш чораларини кўрмаганлиги оқибатида М.Тнинг ўлимига сабабчи бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан айблов хулосаси тузилиб, жиноят иши мазмунан кўриш учун судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Янгиобод туман судининг ҳукми билан фуқаро Н.М Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, унга нисбатан жазо тайинлашда айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, нафақа ёшида эканлигини инобатга олиб, унга ЖК 45-моддасини қўллаб, 1 йил 6 ой муддатга Соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббиёт муассасаларида акушер-гинеколог вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 2 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм этилди.  

Киритилди: 16:15 28.04.2021. Ўқилди: 3584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!