Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда «SHACMAN» хатлангач, солиқлар тўлиқ тўланди.

Жиззахда «SHACMAN» хатлангач, солиқлар тўлиқ тўланди.

Бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг фуқаро Ҳ.Ҳ. ҳисобидан Мирзачўл тумани ДСИ фойдасига 31,8 млн .солиқ қарзи ҳамда 1,3 млн. сўм давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро варақалари келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарздорга тегишли барча кўчмас мулклари ҳамда автотранспортларига тақиқ ўрнатилган ҳамда ҳисоб рақамларига банд солинган.

Шундан сўнг, ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида фуқаро Ҳ.Ҳ.га тегишли «SHACMAN » русумли юк машинаси қарздорлик эвазига хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Натижада қарздор томонидан 31,8 млн сўм солиқ қарзи ҳамда 1,3 млн. сўм давлат божи тўлиқ қопланиб, ижро ишлари амалда тамомланди.

Киритилди: 21:02 14.10.2024. Ўқилди: 1122 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!