Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда муҳтож оилаларга нега 1 млн эмас, 390 минг сўмдан берилгани маълум бўлди

Жиззахда муҳтож оилаларга нега 1 млн эмас, 390 минг сўмдан берилгани маълум бўлди

Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган "Давлатимиз томонидан ажратилган пуллар талон-торож қилинмоқда. Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани Оқтош ота МФЙда 350 минг сўмдан тарқатилди. Ҳамма жон куйдириб 1 миллиондан тарқатилади, деяпти. Бу ноинсофлар 650 минг кам бермоқда" деган мазмунда тарқалган хабарларга расмий муносабат билдирди.

Ҳокимликка кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 июлдаги 346-Ф сонли Фармойишига мувофиқ коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида 150 млрд сўм пул маблағлари ажратилганди. Мазкур пул маблағларининг 5 млрди Жиззах вилояти учун тақсимланди.

Мазкур маблағлар Ҳайит барами арафасида жойларда 4 сектор раҳбарлари томонидан эҳтиёжманд оилаларнинг 10293 тасига тарқатилди.

Ш.Рашидов туманидаги Оқтош МФЙ 3 сектори ИИБга қарашли бўлиб, мазкур сектор ўз ҳудудидаги барча эҳтиёжманд оилаларни қамраб олиш учун ажратилган маблағни тенг тақсимлаган ва 390 мингдан берилган.  

Бунда, асосан, эҳтиёжманд оилалар гуруҳларга бўлинди. Унга кўра: ўта муҳтож, муҳтож ва вақтинча муҳтож оилалар. "Сектор раҳбарлари моддий маблағларни тақсимлашда оиланинг муҳтожлик даражаси ва оила аъзолари сонига ҳамда энг асосийси бугунги пандемия шароитида иложи борича кўпроқ оилани қамраб олиш жиҳатларига эътибор берган. Шу томонларига эътибор қаратишингизни илтимос қилар эдик. Ҳозирда вилоятда мавжуд 14 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилаларнинг моддий ёрдам олмаган қисми қайта рўйхат қилиб шакиллантирилмоқда", дейилади ҳокимликнинг баёнотида.

Ижтимоий тармоқда тарқалган Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Оқтош МФЙдаги эҳтиёжманд оилаларга ажратилган маблағлар Ички ишлар бошқармаси вакили, маҳалла раиси билан тўлов қайдномаси рўйхати асосида тарқатилди.

Бу ҳолатда ҳеч қандай қонунбузарликка йўл қўйилмаган. Ушбу фармойишнинг ижроси тегишли вилоят бошқарма ва ташкилотлари томонидан қатъий назоратга олинган.

Киритилди: 16:59 09.08.2020. Ўқилди: 5016 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!