Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда мудҳиш жиноят: 9-синф ўқувчиси она бўлди

Жиззахда мудҳиш жиноят: 9-синф ўқувчиси она бўлди

Жиззахда 9-синч ўқувчиси ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Гап шундаки, жорий йилнинг 14 ноябрь куни Жиззах шаҳар “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, Жиззах шаҳар 5-сонли ўрта мактабнинг 15 яшар ўқувчиси соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли РШТЁИМнинг Жиззах филиалига мурожаат қилади, дейди "qalampir.uz".

РШТЁИМнинг Жиззах филиалида унинг хомиладор эканлиги маълум бўлади. Унга Жиззах вилояти Перинатал марказига йўлланма берилган бўлиб, у шу куни 1-туғруқ бўлимида 34 ҳафталик ўғил фарзандни дунёга келтиради. 
 
Ҳолат юзасидан бугун, 19 ноябрь куни Жиззах шаҳар ИИО ФМБ қошидаги Тергов департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 128-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

Киритилди: 07:30 20.11.2019. Ўқилди: 7352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!