Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда Matiz’даги ёнғинда қолиб кетган уч боланинг бири вафот этди

Жиззахда Matiz’даги ёнғинда қолиб кетган уч боланинг бири вафот этди

Жиззахда Matiz ичида қаровсиз қолдирилган 1-3 ёш оралиғидаги уч нафар бола турли даражадаги куйиш жароҳатларини олгани ҳақида хабар берилганди. ЙҲХББнинг ахборот хизмати маълум қилишича, болаларнинг бири вафот этган.

Маълум қилинишича, Шароф Рашидов тумани «Яккақайроғоч» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 28 ёшли фуқаро акасининг бир нафар ва ўзининг икки нафар фарзандини Matiz автомобили ичида қаровсиз қолдириб, уйига кириб кетган. Бу вақт эса автомобиль ичида ёнғин юзага келган.

Ёнғин оқибатида 2 ёшли Ш.Ш.нинг танаси 100 фоиз 2 ва 3-даражали термик куйган.

Шунингдек, 2017 йилда туғилган М.Ш. танасининг 60 фоизи 1, 2 ва 3-даражали, бундан ташқари, боланинг юқори нафас йўллари 2-даражали куйган. 2019 йилда туғилган Ш.М.га эса юз, икки қўлнинг 2, 3-«а» ва «б» даражали, юқори нафас йўлларининг 14-16 фоизли куйиш ташхиси қўйилган. Жабрланувчилар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.

РШТТЙИМ Жиззах филиалининг шифокори билан боғланилганда 3 боланинг бири вафот этганини маълум қилинди.

«2018 йилда туғилган бола ўта оғир 100 фоиз куйган. Унда ҳеч қандай ‘шанс’ йўқ эди. Ҳамма нарса қилинди, қон қуйилди. Лекин муолажаларга қарамасдан эрталаб соат 08:30 да вафот этди», – дейди шифокор Дилбар Жўлбекова.

Шифокор қолган икки боланинг аҳволи ҳақида хабар берар экан, 2019 йил туғилган боланинг юз соҳаси ва иккала қўли куйганини маълум қилган. Боланинг куйиш даражаси 14-16 фоиз бўлган. У ис газидан заҳарлангани ва юқори нафас йўллар куйгани сабабли реанимация бўлимига ётқизилган.

 

Дилбар Жўлбекованинг сўзларига кўра, 2017 йилда туғилган боланинг аҳволи ўта оғир ҳолатда. Асосан чуқур даражада куйган. Юқори нафас йўллари куйган ва ис газидан заҳарланган.

Ҳозирда дастлабки тергов-суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Киритилди: 14:41 21.09.2020. Ўқилди: 2361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!