Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” ходимида коронавирус аниқланди

Жиззахда  “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” ходимида коронавирус аниқланди

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Жиззах шаҳрида карантин талабларини кучайтириш тўғрисида Жиззах вилоят ҳокими Э.Солиевнинг қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди. 

Сўнгги кунларда Жиззах шаҳрида коронавирус инфекциясининг кўпайганлиги муносабати билан шаҳар ҳокими А.Шукуров топшириғи билан ҳокимлик ҳодимлари covid-19 тестидан ўтказилди

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ходимлари ва раҳбариятидан коронавирус инфекцияси аниқланмади. Аммо “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш маркази” Жиззах шаҳар бўлимининг 1 нафар ходимида COVID-19 инфекцияси аниқланган.

Киритилди: 14:40 07.07.2020. Ўқилди: 2583 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!