Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда Кобалт Камазнинг ичига “кириб кетди”

Жиззахда Кобалт Камазнинг ичига “кириб кетди”

Ғаллаорол туманида "Хонимқўрғон" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 1034-километрида ЙТҲ рўй берди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти, Музработ туманида истиқомат қилувчи 1985 йилда туғилган Б.Қ. “Кобальт” автомобилини Самарқанд йўналишида бошқариб кетаётиб ухлаб қолган. Натижада “Кобальт” олдинда ҳаракатланиб кетаётган “Камаз” юк машинасининг орқа қисмига урилган.

ЙТҲ оқибатида “Кобальт” автомашинасида бўлган бир нафар фуқаро вафот этган. Яна бири оғир тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 13:35 13.10.2020. Ўқилди: 3672 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!