Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жиззахда "иссиқ-совуқ" қилувчи домланинг рўйхатида ҳокимлик ва депутатликка давогар шахсларнинг борлиги аниқланди

Жиззахда "иссиқ-совуқ" қилувчи домланинг рўйхатида ҳокимлик ва депутатликка давогар шахсларнинг борлиги аниқланди

Жиззахда "иссиқ-совуқ" қилувчи домланинг рўйхатида ҳокимлик ва депутатликка давогар шахсларнинг борлиги аниқланди.

Сохта домланинг шогирдлари орасида Фориш туманида яшовчи мактаб ўқувчиси ҳам бор. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Aниқланишича, Жиззах шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида яшовчи шахс хонадонида норасмий диний фаолият кўрсатиб, гўёки, фуқароларнинг ишларини яхшилаш учун сеҳр-жоду билан шуғулланиб келган. Шунингдек, ушбу шахснинг яшаш жойи кўздан кечирилганда, 12 киши мижоз сифатида унинг ёнига келиб, навбат кутаётгани Мазкур шахс ваколати бўлмаса-да, фуқароларга мунтазам диний сабоқ бериб келган.

Бундан ташқари, фуқаронинг хонадонидан диний мазмундаги 5 та китоб, 1 та от қамчиси, 9 дона ош пичоғи, 1 дона полиэтилен пакет ичидаги буюмлар ва 110 минг сўм пул расмийлаштириб олинган.

Текширув давомида фуқароларнинг исм-шарифи ёзилган 5 та дафтар топилган. Дафтарларда 100 дан ортиқ кишиларнинг фотосурати ҳамда сўраган ниятлари қайд этиб борилган. Ушбу дафтар кўздан кечирилганда, “иссиқ-совуқ” қилиш учун олинган буюртмалар орасида, ҳатто, ҳокимлик ва депутатликка даво қилмоқчи бўлган шахсларнинг ҳам борлиги аниқланди.

Жавобгар шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 2-қисми ҳамда 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқилиши учун Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилган.

Суд ҳукмига кўра, фуқарога нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда хонадонида ҳужра ташкил етган она-бола аниқлангани ҳамда Зангиотада ноқонуний ҳужра топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Чинозда “Жиҳодчилар”нинг 10 нафари ушланганди.

Киритилди: 10:54 15.11.2021. Ўқилди: 6081 марта. Фикрлар сони: 9 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!