Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда ҳужра очиб, ноқонуний диний таълим бераётган аёл ушланди

Жиззахда ҳужра очиб, ноқонуний диний таълим бераётган аёл ушланди

Жиззах шаҳрида Г.М. исмли аёл уйида диний ҳужра ташкил этгани аниқланди. Бу ҳақда «Postda» хабар қилди.

Маълум бўлишича, Жиззах шаҳар ички ишлар бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят Бошқармаси ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказган. Унда Жиззах шаҳар Қалия маҳалласида яшовчи ўрта махсус маълумотга эга бўлган Г.М. яшаш хонадонида фуқароларга диний сабоқ бераётгани аниқланган.

Қайд этилишича, аёл махсус диний маълумотга эга бўлмай туриб 15 дан ортиқ кишига диний таълим бериб келган. Уларнинг 8 нафари вояга етмаганлар бўлиб, энг кичиги 6 ёшда бўлган. Таълим олаётганларнинг катта қисми унинг маҳалладошлари бўлган. Шунингдек, шаҳарнинг Алишер Навоий, Бобур, Ҳамид Олимжон, Иттифоқ, Бунёдкор маҳаллаларида яшовчи фуқаролар ҳам ҳужрада таҳсил олган.

Таъкидланишича, аёлнинг ўқувчилари орасида муқаддам диний экстремистик оқимлар фаолиятидаги иштироки учун судланган шахснинг фарзанди ҳам бўлган.

Айтилишича, текшириш давомида 20 та диний қўлланмалар ашёвий далил сифатида олинган. Г.М.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:00 02.08.2021. Ўқилди: 2660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!