Бугун 17 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахда газ балони портлашидан жароҳатланган 7 ёшли боланинг оёғи кесиб ташланди

Жиззахда газ балони портлашидан жароҳатланган 7 ёшли боланинг оёғи кесиб ташланди

Махсус юк автоулов ҳайдовчиси 13 апрель куни соат тахминан 07:15 да Шароф Рашидов тумани «Туёқли» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Гулида Қудратова» компаниясининг газ қуйиш шохобчасидан 20 куб метан газ қуйилиши кўзда тутилган газ балонига ортиқча 7 куб сиқилган газни қуйдиргани сабаб, катта атмосфера пайдо бўлиши натижасида газ балон портлагани аниқланган.

Ҳодиса оқибатида пиёдалар ўтиш жойида йўлни кесиб ўтиш мақсадида турган икки киши — 1982 йилда туғилган эркак иккала оёғининг жароҳатлари ташхиси билан ва унинг 2014 йилда туғилган ўғли иккала оёғининг синиши ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Филиал директорининг берган маълумотига кўра, 7 ёшли боланинг оёқлари ампутация (кесилган) қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 13:36 14.04.2021. Ўқилди: 3027 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!