Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахда фуқарони ҳақорат қилган ЙПХ ходимига қандай жазо тайинланди?

Жиззахда фуқарони ҳақорат қилган ЙПХ ходимига қандай жазо тайинланди?

Жиззах вилоятида фуқарони ҳақорат қилган йўл-патрул хизмати ходимига чора кўрилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими фуқарони сўкиб ҳақорат қилгани айтилган видео тарқалган эди.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг аниқлик киритишича, ҳодиса 2020 йилнинг 4 июль куни Жиззах вилоятида содир бўлган ва вилоят ИИБ хизмат текшируви ўтказган.

“Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом ҳамда ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Муродовга нисбатан “Лавозим маошининг 50% миқдорида жарима” жазоси тайинланган.

Киритилди: 17:07 31.03.2021. Ўқилди: 3071 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!