Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жиззахда аёлларни фоҳишалик қилиш учун Туркияга жўнатаётган хоразмлик аёл қўлга олинди

Жиззахда аёлларни фоҳишалик қилиш учун Туркияга жўнатаётган хоразмлик аёл қўлга олинди

Ўзбекистон Республикасида дунёда долзарб мавзу ва энг катта хавфлардан бири бўлган одам савдосига қарши кўрашиш бўйича бир нечта қарорлар ва тадбирлар ўтказилсада, ушбу жиноятни салбий оқибатларга олибкелиниши билсада ўзига тегишли хулоса чиқармаган шахслар жамиятимизда йўқ эмас.

Асли Хоразм вилоятида яшовчи Жиззах шаҳрида вақтинча истиқомад қилаётган (исми шарифи ўзгартирилган ) Белова Екатирина муқаддам судланган, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Сирғали тумани судининг  2019 йил 31 январь кунги ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖК 223-моддаси 1-қисми билан айбланиб, ўзига тўғри хулоса чиқармасдан такроран жиноятга қўл урди.

Е.Белова ўзини шаҳвоний ва бошқа ғараз мақсадларда, (исми шарифи ўзгартирилган) С.Норовани ёллаб, унга Туркия давлатининг Истамбул шаҳрида ҳар ойда 3.000 АҚШ долларидан пул ишлаб топишини, ҳар бир мижоз билан жинсий алоқада бўлганлиги учун эса 100-150 лира миқдорида пул ишлаб олишини айтиб, уни фоҳишалик қилиш учун даъват қилиб, унинг йўл ҳаражатларини ўз ҳисобидан тўлаб, жабрланувчи С.Норовани И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатининг Истамбул шаҳрига кузатиш мақсадида 2019 йил 30 май куни соат 14.00 да йўловчи автомашинада олиб кетаётган вақтида Жиззах вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ушланди.

Дастлабки терговда аниқланишича Е.Белова бундан ташқари (исми шарифи ўзгартирилган) Л.Солова ва Ж.Петроваларни келгусида шаҳвоний ва бошқа ғараз мақсадларда фойдаланилиши учун ёллаб, уларга Туркия давлатининг Истамбул шаҳрида ҳар ойда 3.000 АҚШ долларидан пул ишлаб топишини, ҳар бир мижоз билан жинсий алоқада бўлганлиги учун эса 100-150 лира миқдорида пул ишлаб олишини айтиб, уларни фоҳишалик қилиш учун даъват  қилиб, уларнинг йўл ҳаражатларини ўз ҳисобидан тўлаб беришлигини ваъда қилиб, жабрланувчи Л.Солова ва Ж.Петроваларни фуқаролик паспортида “дунёнинг барча давлатларига чиқиш учун” стикер визаси тайёр бўлиши билан уларни И.Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти” орқали Туркия давлатининг Истамбул шаҳрига олиб кетмоқчилиги аниқланди.

Судланувчи Е.Беловага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 2-қисмининг “б,г,д,з” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланиб, жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 09.09.2019 йилдаги хукмига кўра Е.Белова Ўзбекистон Республикаси ЖК 135-моддаси 2-қисмининг “б,,д” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, жиноят кодексининг 60,61- моддаларига асосан узил-кесил 3 (уч) йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Э.Қаршиев, Жиноят ишлари бўйича

Жиззах шаҳар судининг судьяси 

 

Киритилди: 18:09 25.11.2019. Ўқилди: 2428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!