Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жиззахда 2 нафар ҳомиладор аёл шифокор ҳамда ҳамшира масъулияcизлиги сабаб вафот этди

Жиззахда 2 нафар ҳомиладор аёл шифокор ҳамда ҳамшира масъулияcизлиги сабаб вафот этди

Бахмал туманида яшовчи ҳомиладор Э.З. ҳамда З.И  2020 йилда диспансер назоратига олиб, ҳудудга масъул патронаж ҳамшираси ва умумий амалиёт шифокори томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаган.

Қайд этилишича, уларда аниқланган касалликларни ўз вақтида даволаш чоралари кўрилмаганлиги оқибатида улар 2021 йил апрель ойида Жиззах вилоят перинатал марказида вафот этган.

Вилоят прокуратураси томонидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда Бахмал туманида ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат аҳволи ўрганилганда, туманда 2020 йилда 725 нафар ҳомиладор аёл кеч ҳисобга олинганлиги, 85 нафари умуман скрининг текширувларидан ўтказилмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, бирламчи скрининг текширувидан ўтиб хавф гуруҳи аниқланган ҳомиладорлардан ирсий касалликларни аниқлаш (ПАПП) учун 2020 йил 6 ойи давомида қон намуналари умуман олинмаган.

Текшириш якуни билан вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига тақдимнома киритилди.

Юқорида қайд қилинган 2 нафар она ўлими ҳолати юзасидан Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:04 06.05.2021. Ўқилди: 2732 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!