Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жириновский: "Кавказдан сўнг Марказий Осиё ўт ичида қолади"

Жириновский: "Кавказдан сўнг Марказий Осиё ўт ичида қолади"

Тоғли Қорабоғдаги Абхазия ва Озарбайжон ўртасидаги можарога доир вазият Россия чегараларидаги муаммоларга айланиб кетиши мумкин, дея баёнот берди Либерал-демократик партия раҳбари Владимир Жириновский РФ Давлат Думасидаги чиқиши вақтида, деб хабар бермоқда "sputniknews-uz.com".

ЛДПР етакчисининг қайд этишича, Кавказдаги можаролар СССРнинг сиёсий хатолари, минтақаларга мустақиллик бериш ваъдасининг бузилганлиги натижасидир.

"Натижада барча миллий чегаралари (Россия чегаралари - таҳр.)да тўпалон юзага келди. Ҳали шошмай туринг, Ўрта Осиё олов ичида қолади! Ҳозир гуллари бўлса, у ерда ҳосилини кўрамиз", - деган кучли ҳис-туйғуда сиёсатчи.

Шунингдек, депутат Марказий Осиёнинг Афғонистон билан геосиёсий яқинлигига ўз эътиборини қаратган.

Жириновскийнинг айтишича, ўнгланмас вазият шунга олиб келиши мумкинки, Россия жанубий сарҳадлари қочоқлар оқими ва қуролланган уюшмалар ҳужумлари хавфи остида қолиши мумкин.

Шунингдек, сиёсатчи Туркиянинг минтақавий сиёсатда фаоллигига ҳам эътибор қаратган.

Киритилди: 03:00 30.09.2020. Ўқилди: 14213 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!