Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ЖЧ-2026: Дебютантлар сони 3 тага етди

ЖЧ-2026: Дебютантлар сони 3 тага етди

Кабо-Верде терма жамоаси жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Жамоа саралаш гуруҳида Африка қитъасидаги анча нуфузли Камерун терма жамоасини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.

Кабо-Верде терма жамоаси учун жаҳон чемпионатига чиқиш тарихий ҳисобланади. Бунгача "кўк акулалар" ҳеч қачон мундиалга чиқмаган.

Дарвоқе, Кабо-Верде терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчилари рўйхатида учинчи дебютантга айланди. Аввалроқ тарихда илк бор Ўзбекистон ва Иордания терма жамоалари мундиалга йўл олганди.

Келгуси ёзда жаҳон чемпионатида жами 48 та терма жамоа иштирок этади. Иштирокчиларнинг деярли ярми аллақачон аниқланган.

Киритилди: 23:33 13.10.2025. Ўқилди: 1285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!