Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тўланади

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, нафақа тайинлаш учун мурожаат қилиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва нафақа тайинлаш “E-probatsiya” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Нафақа туман (шаҳар) пробация бўлинмалари томонидан тайинланади ҳамда маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан тўланади.

Тайинланган нафақа “E-probatsiya” ахборот тизими орқали тақдим этилган маълумотлар асосида тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ҳар ойнинг 2-санасига қадар ўтган ойда тўланган нафақаларнинг умумий суммасидан кам бўлмаган миқдордаги маблағлар тўғридан-тўғри шартнома тузилган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот ҳисобварағига ўтказиб берилади.

Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг мурожаатига асосан “Ягона реестр” АТ орқали электрон юборилган тўлов қайдномаларига мувофиқ нафақа тижорат банки томонидан нақд пул шаклида тўланади ёки уларда мавжуд банк карталарига ўтказиб берилади.

2025 йил 1 сентябрга қадар “E-probatsiya” ахборот тизими “Ягона реестр” АТга интеграция қилинади ҳамда “E-probatsiya” ахборот тизими орқали нафақа тайинлаш бўйича мурожаатларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва тайинлашнинг барча техник имкониятлари яратилади.

Мазкур Низом жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Нафақа Ўзбекистон Республикасидаги жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тайинланади.

Киритилди: 16:22 17.07.2025. Ўқилди: 572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!