Algerie Press Service матбуот хизмати хабарига кўра, Жазоирнинг айрим вилоятлари мамлакатдаги сиёсий тизимни тўлиқ ўзгартиришни талаб қилиб кўчага чиққан талабалар томонидан эгаллаб олинган.
Оран, Эль-Тарф, Шлеф, Тебесса вилоятларида бўлиб ўтаётган норозилик чиқишларида талабалар вақтинчалик президент, бош вазир, конститутсиявий суд раиси ва Миллий озодлик партиясининг бир қатор раҳбарларининг истеъфосини талаб қилишмоқда , дейилади хабарда.