Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жасурбек Ибрагимовнинг онаси Президентга яна мурожаат қилди

Жасурбек Ибрагимовнинг онаси Президентга яна мурожаат қилди

2017 йилда “Баровский” коллежи талабаси Жасурбек Ибрагимов вафот этган эди. Унинг вафоти юзасидан 6 нафар шахс гумонланган ва ҳолат юзасидан Исломбек Тўлаганов айбдор деб топилиб, қамалган эди.

Лекин кейинчалик у ҳам қамоқдан озод этилиб, қайта ўқишни давом эттираётгани маълум қилинди.

Маълум бўлишича Жасурбекнинг онаси Нилуфар Алиева Президентга мурожаат қилган, дейди "everyday.uz".

Алиева мурожаатида Исломбек қамоқдан озод этилгани ва хатто Олмазор тиббиёт коллежида ўқишни давом эттираётганини, қилган ишидан пушаймон бўлмаганини ёзган.

Мурожаатда Жасурбек Ибрагимов касаллиги юзасидан иккита клиника томонидан берилган ташҳис тарихи жиноят ишидан йўқолиб қолгани ҳам ёзилган. “Мен ўзим шахсан ишни варақлаб қайта кўриб чиқдим. Касаллик тарихини мен ҳам, адвокатим ҳам, суд ҳам топа олмаяпди, дейди Алиева. Ким ва нима сабабдан уни йўқотган менга ҳалигача тушинарсиз”.

Марҳумнинг онаси Президентдан ёрдам сўраб мурожаат қилган ва қуйидагиларни очиқлаш бўйича топшириқ беришни сўраган:

– нега қилмишидан пушаймон бўлмаган жиноятчи озодликка чиқарилди?

– нега унга берилган қамоқ муддатини ўтамаяпти?

– нега у тиббиёт соҳасида ўқишни давом эттиряпти?

– ким иккита клиникадан олинган ва жиноят ишида расман бор деб кўрсатилган касаллик тарихини йўқотиб юборди?

“Ҳурматли Президент, мен 2017 йилда Сизнинг аралашувингиздан сўнг жиноят иши қўзғатилгани ва тергов бошланганини мамнуният билан эслайман”, – деб ёзади Нилуфар Алиева.

Киритилди: 07:30 14.12.2019. Ўқилди: 5684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!