Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Жанубий вокзални Тошкент вилояти билан боғловчи янги автобус йўналиши ишга тушади

Жанубий вокзални Тошкент вилояти билан боғловчи янги автобус йўналиши ишга тушади

Шу йилнинг 15 ноябрдан Тошкент жанубий вокзалини Тошкент вилояти билан боғловчи 194-сонли янги автобус йўналиши ишга туширилади

Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабар бермоқда.

Янги йўналиш Тошкент шаҳри «Жанубий вокзал» бекатидан Тошкент вилояти «Ниёзбоши маҳалласи» бекатигача ҳаракатланади. Йўналишда Mercedes-Benz LF автобуслари хизмат кўрсатади.

Ҳаракат вақти:

  • иш кунлари: 05:30 — 23:10 (11 та автобус)
  • шанба: 05:30 — 22:25 (10 та автобус)
  • якшанба: 06:07 — 22:02 (9 та автобус)
Киритилди: Бугун 14:08. Ўқилди: 257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!