Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Жанубий Осетияда коронавирусга чалинган илк бемор вафот этди

Жанубий Осетияда коронавирусга чалинган илк бемор вафот этди

Жанубий Осетияда коронавирус инфекциясига чалинган биринчи бемор вафот этди.

Бу ҳақда Югосетпотребнадзор раҳбари Марина Кочиева хабар берди.

«Афсуски, биз коронавирус ташхиси билан биринчи ўлимни қайд этдик - бу 88 ёшли кекса аёлдир», деди у.

Ўтган кун давомида CОVID-19 мамлакатда 57 кишида аниқланган ва бу рекорд кўрсаткичга айланган.

Эпидемия Жанубий Осетияда бошланганидан буён ушбу касаллик билан 287 та ҳолат қайд этилган.

Ҳозирда коронавирус билан касалланган 187 бемор шифокорлар назорати остида қолмоқда, уларнинг 40 га яқини республика тиббиёт марказининг юқумли хасталиклар бўйича касалхонасида, қолганлари эса амбулатория шароитида даволанмоқда.

Киритилди: 21:25 17.10.2020. Ўқилди: 1253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!