Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Жанубий Кореядан КХДРга қочиб ўтган эркак, аслида, Шимолий Корея фуқароси — манба

Жанубий Кореядан КХДРга қочиб ўтган эркак, аслида, Шимолий Корея фуқароси — манба

Жанубий Кореядан КХДРга қочган номаълум шахс аввалроқ чегарани жанубга кесиб ўтган Шимолий Корея фуқароси эканлиги тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда 3 январь, душанба куни Жанубий Корея мудофаа вазирлигига таяниб, Ренхап ахборот агентлиги маълум қилди.

“Чегарани кесиб ўтишга келсак, расмийлар бу шахсни Шимолий Кореядан қочган, деб тахмин қилмоқда, улар тегишли фактларни текширмоқда”, — дея Мудофаа вазирлиги сўзларидан иқтибос келтирган Ренхап агентлиги.

Қайд этилишича, КХДРдан бўлган бу қочқин, ОAВ маълумотларига кўра, 2020 йилнинг ноябрь ойида чегара тўсиқларини ошиб ўтиб, Жанубий Корея ҳудудига кириб келган. Шундан сўнг у Жанубда фаррош бўлиб ишлаган, агентликка кўра, бу унинг иқтисодий қийинчиликларга дуч келиши мумкинлигини кўрсатади.

Aввалроқ номаълум шахс шанба куни Гангвон провинциясининг шарқий қисмидаги тўсиқларни кесиб ўтиб, жанубдан Шимолий Кореяга қочиб кетгани маълум қилинганди. Унинг шахси ҳақидаги маълумотлар ошкор этилмаган.

Киритилди: 17:10 03.01.2022. Ўқилди: 4104 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!