Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жанубий Кореядаги сув тошқинлари тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди

Жанубий Кореядаги сув тошқинлари тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди

Жанубий Кореяда кучли ёғингарчилик оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, кучли ёмғирлар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, яна бир киши бедарак йўқолган, 5 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинган. Энг кўп қурбонлар Чунгчеонгнам-до провинсиясида қайд этилган. Жума куни эрталабгача 13 шаҳар ва вилоятдан 5192 киши уйларидан эвакуация қилинган.

Жами 496 та давлатга зарар етказиш, 276 та хусусий мулкка зарар етказиш ҳолатлари қайд этилган. Икки йўловчи паром йўналиши тўхтатилди, етти асосий йўналишда поездлар ҳаракати қисман тўхтатилди.

Жанубий Корея ҳукумати тегишли вазирлик ва идораларни табиий офатга тўлиқ чора кўриш учун сафарбар қилди.

Корея метеорология бошқармаси Кванжу, Пусан, Улсан шаҳарларида яна 100-200 мм ёғингарчиликни, Чунгчеонг маркази ва Жеоллабукдо провинсиясида, шунингдек, Тегу ва Кёнсангбукдо провинсиясида 50-150 мм ёғингарчиликни башорат қилмоқда.

Киритилди: 11:45 18.07.2025. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!