Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жанубий Кореяда ўтган бир сутка ичида 15 киши коронавирусга чалинди

Жанубий Кореяда ўтган бир сутка ичида 15 киши коронавирусга чалинди

Жанубий Кореяда ўтган бир сутка ичида 15 киши коронавирусга чалиниб, қайд этилган касалланишларнинг умумий сони 11 065 нафарга етди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази (KCDC) маълумотларига таяниб.

Аввалроқ 262 киши вафот этгани хабар берилган эди. Қайд этилишича, янги касалланишларнинг 5 таси  Хитой ҳудудининг ўзида, 10 таси эса четдан юқтирилган.

Сўнгги суткада 16 киши касалликдан тузалган бўлиб, соғайган беморларнинг умумий сони 9 904 нафарга етиб, соғайиш кўрсаткичи 89 фоиздан ошди. Шунингдек, беморларнинг 1 нафари вафот этиб, қурбонлар сони 263 нафарга етди. Касаллик аломатларсиз кечаётган камида 466 киши назоратида бўлиб турибди.

Киритилди: 12:15 18.05.2020. Ўқилди: 1992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!