"Давлат тўнтариши ва ваколатларни суиистеъмол қилишда айбланаётган Юн Сок Ёлга қарши прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Прокуратура суддан ҳокимиятдан четлатилган президентни ҳибсда сақлаш муддатини узайтиришни сўраган, аммо суд "бунинг учун йетарли асослар йўқ" деб топган", дея хабар беради агентлик.
Юн Сок Ёлнинг вақтинча ҳибсда сақланиш муддати 28 январда тугайди. Жанубий Корея қонунчилигига кўра, гумонланувчи 10 суткагача ҳибсда сақланиши ва суд қарорига кўра бу муддат яна 10 кунга узайтирилши мумкин.