Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ўзига нисбатан импичмент эълон қилинганидан сўнг таслим бўлмаслигини элон қилди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ўзига нисбатан импичмент эълон қилинганидан сўнг таслим бўлмаслигини элон қилди

Юн Сок Ёл бу ҳақда бугун халққа қилган мурожаатида айтиб ўтди.

"Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман. Мамлакатим учун охирги дақиқагача танқидлар, рағбатлантиришлар ва қўллаб-қувватлашни ёдда тутган ҳолда барча имкониятларимни ишга соламан", — деди президент.

Юн Сок Ёл, шунингдек, барча саъй-ҳаракатларининг беҳуда бўлиши мумкинлигидан афсусда эканини билдириб, давлат хизматчиларини қонун бўйича импичмент эълон қилинганидан кейин президент вазифасини бажарувчи бўладиган бош вазир Хан Док Су билан биргаликда ишлашга чақирди ва корейс халқининг хавфсизлигини таъминлашни сўради.

Энди мамлакат Конституциявий суди президентнинг импичменти бўйича ишни кўриб чиқишни бошлайди ва уни тасдиқлаш ёки бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади. Жараён 6 ойгача давом этиши мумкин. Агар Юн Сок Ёл лавозимидан четлатилса, янги президентлик сайлови ўтказилади.

Киритилди: 21:18 14.12.2024. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!