Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Жанубий Корея президенти давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди

Жанубий Корея президенти давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди

Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин давлат ташрифи билан Нур-Султонга келди, деб хабар берди Kun.uz Қозоғистоннинг Bnews.kz нашрига таяниб.

Ташриф доирасида у Қозоғистоннинг биринчи президенти Элбоши Нурсултон Назарбоев ва давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев билан учрашиши ҳамда Қозоғистон-Корея бизнес-форумида иштирок этиши режалаштирилган , - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18-21 апрель кунлари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширди. Корея президенти 19 апрель куни икки давлат раҳбари иштирокидаги музокараларда ва икки давлат бизнесменлари иштирокидаги бизнес-форумда иштирок этди, 20 апрель куни Тошкентда Корейс маданият ва санъат уйи очилишида қатнашди ҳамда шу куни Самарқанд вилоятига бориб, тарихий обидаларни зиёрат қилди.

Мун Чжэ Ин 21 апрель куни Самарқанддан жўнаб кетди.

Manba: zamin. uz

Киритилди: 21:00 21.04.2019. Ўқилди: 1409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!