Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Жамшид Кенжаевнинг отаси: "Ўғлим 45-48 дақиқа ерда ётган. Ҳеч кимни яқинлаштиришмаган"

Жамшид Кенжаевнинг отаси: "Ўғлим 45-48 дақиқа ерда ётган. Ҳеч кимни яқинлаштиришмаган"

13 март куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Жамшид Кенжаев иши бўйича суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берган эдик.

Суд мажлисида қатнашган Кенжаевнинг отаси Ёқуб Кенжаев журналистларга берган интервьюсида суд ҳукмидан норози эканини билдирди. Бундан олдинги судда айбланувчиларга умрбод қамоқ жазоси берилишини сўрашганди. Бу ҳақда Замон дастури хабар қилади.

Ётган одамга ёрдам беришга ҳеч кимни яқинлаштиришмай, атрофини ўраб туришибди. Буни видеотасвирда кўриш мумкин. Болам бечора ўша ерда 45-48 дақиқа, сал кам бир соат ётган ўша жойда , деди Ёқуб Кенжаев.

Эслатиб ўтамиз, суд ҳукми билан Шодали Қиличовга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини қаттиқ тартибли колонияда ўташ белгиланди, Саидазим Камолдинов, Алижон Хамраев ва Жаҳонгир Ёрқуловнинг ҳар бирига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини манзил-колонияда ўташ белгиланди.

2018 йилнинг 8 августидан 9 августига ўтар кечаси, тахминан, соат 00:25 ларда Юнусобод туманидаги Aurum 898 тунги клуби олдида жанжал оқибатида эркин кураш бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси 25 ёшли Жамшид Кенжаев оламдан ўтган эди.

Киритилди: 12:23 14.03.2019. Ўқилди: 2086 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!