Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жаҳоннинг кучли юзлигига кирувчи компания Ўзбекистонда расман иш бошлади

Жаҳоннинг кучли юзлигига кирувчи компания Ўзбекистонда расман иш бошлади

Honeywell компанияси бугун Ўзбекистонда ўзининг янгиланган тренинг марказини очганлиги ҳақида расман эълон қилди. Ушбу марказ ёрдамида ҳудудий буюртмачилар саноат технологияларидан фойдаланиш ҳамда жараёнларни автоматлаштириш учун жаҳон тоифасидаги ускуналарда ўқиш имкониятига эга бўладилар.

Honeywell компаниясининг Тошкент шаҳридаги офисидаги амалдаги тренинг маркази Honeywell нинг Experion® Orion консолини намойиш этиш учун такомиллаштирилди. Ушбу тизим соҳанинг бўлажак мутахассисларни ўқитишга йўналтирилган Марказий Осиёдаги илк тизимлардан бири бўлди. Янгиланган марказ очилиши маросимида Honeywell компаниясининг юқори ўсиш суръатларига эга ҳудудлар бўйича президенти Шейн Теджарати, Honeywell компаниясининг Туркия ва Марказий Осиёдаги президенти Франс ван Дёрсен, шунингдек Honeywellнинг ҳамкор ва буюртмачи компаниялари раҳбарлари иштирок этдилар.

Нефтни комплексли қайта ишлаш ва қайта ишлаш заводлари учун ишлаб чиқилган Experion® Orion консоли маълумотни максимал тарзда аниқ акс эттириш имконига эга илғор технологияларни ўзида мужассам этган. Ушбу технология бугунги кунда келажак диспетчерлик тизимини яратиш имконини беради. У замонавий, мобил ва уланган станция операторлари учун корхонадаги жараёнлар ва операцияларнинг ягона кўринишини таъминлаб бериб, операторнинг толиқишини камайтирган ҳамда корхонанинг барча объектларидаги операциялар ҳақида ҳолатга оид хабардорликни яхшилайди. Бу эса бошқариш тизимидан фойдаланишни осонлаштиради.

“Honeywell Ўзбекистонда автоматлаштириш, нефть кимёси, хавфсизлик, унумдорлик ва энергия самарадорлиги йўналишларида 20 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Янгиланган технологик марказ – биз томондан мамлакатда амалга оширилаётган маҳаллийлаштириш ва рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш борасида навбатдаги қадамдир, – деб таъкидлади ван Дёрсен. Ўзбекистондаги кенг кўламли ўқитиш дастури ёрдамида биз тезкор ва самарали равишда буюртмачиларимизга маҳаллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, ривожланишга ва ускунадан фойдаланиш бўйича ўсиб борувчи талабларга мувофиқ келишга ёрдам берамиз”.

Oltin Yo’l GTL компаниясининг 112 нафар ходимлари янгиланган марказнинг биринчи фойдаланувчилари бўладилар. Операторлар янги тизим имкониятларини ўрганадилар, норматив талабларга мувофиқликни сақлаб қоладилар, шунингдек ишлаб чиқаришда бекор туриб қолиш вақтини камайтириш учун Honeywell тизимлари билан ишлашни ўрганадилар.

“Honeywell Experion Orion консоли каби илғор технологиялардан маҳаллий тарзда фойдаланиш имкони муҳандисларимиз учун бебаҳо тажриба, - дейди Oltin Yo’l GTL бош директори Фаҳриддин Абдурасулов. - Бизнинг фаолиятимиз унумдорлик, хавфсизлик ва ишончлиликнинг юқори стандартларига асосланган. Жаҳондаги энг мукаммал тизимлари асосида таълим олгач, улар барча жараёнларнинг ва тизим имкониятларини аниқлай оладилар, шунингдек улар ушбу кўникмалардан ҳақиқий муҳитда, ўқиш ва жойлардан синовдан ўтиш заруратисиз фойдалана оладилар. Ушбу ҳолат биз ва буюртмачиларимиз фаолиятида янада юқорироқ натижаларга эришиш имконини беради”.

Experion Orion Technology Center таълим маркази бошқа технологияларни ҳам қамраб олиб, улар буюртмачиларга фаолиятида фойдалилик ва самарадорликни оширишга ёрдам беради. Улар орасида Honeywell нинг Experion® Process Knowledge System (PKS) тизими ўрин олган бўлиб, ушбу тизим инсонларни янада хавфсиз, ишончли ва самарали ишлаши учун ягона автоматлаштириш тизими орқали корхонадаги технологик жараёнлар ва активлар, шунингдек бизнес ахборотлари тўғрисидаги маълумотларга улайди.

Тренинг марказининг очилиш кунида компаниянинг Honeywell Technology Day деб номланган анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Honeywellнинг нефть ва химия, нефтни қайта ишлаш, аэропортлар, хавфсизлик ва саноатни автоматлаштириш, бинолар ва иншоотлар тўлиқ фаолияти ва хавфсизлигини бошқариш ва назорат қилиш, ёнғинга қарши сигнализация тизимини жорий этиш, ҳамда иш жараёнининг самардорлигини ошириш учун ахборот тўплаш ечимлари билан шуғулланувчи ҳамкор ва буюртмачилар иштирок этдилар.

Honeywell компанияси Ўзбекистонда “Кимёавтоматика” МЧЖ компанияси билан ҳамкорликда қўшма корхона сифатида 1998 йилдан буён фаолият олиб бормоқда. 2010 йилда “Кимёавтоматика” Honeywell нинг Глобал инжиниринг маркази унвонига сазовор бўлди (Global Engineering Services, қисқ. GES) ва Honeywell нинг бутун жаҳон бўйича ишловчи тўртта ўхшаш марказларидан бири ҳисобланади. Honeywell GES Uzbekistan Ўзбекистон ҳамда МДҲ, Яқин Шарқ ва Африканинг бошқа давлатларидаги буюртмачиларни лойиҳалаштириш, инжиниринг ва дастурий-техник мажмуаларига сервис хизмат кўрсатиш, саноат учун ечимлар соҳасида қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, Honeywell техник таълим соҳасида Ўзбекистондаги университетлар билан ҳамкорлик қилиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети (ТДТУ) билан тузилган узоқ муддатли битим шулар жумласидандир.

2019 йилнинг бошида Honeywell Ўзбекистонлик муҳандисларнинг келажак авлодини ўқув дастури доирасида Honeywell нинг энг янги технологиялари билан таъминлаш мақсадида ТДТУдаги ўзининг ўқув марказини такомиллаштирди. Бу ҳудуддаги саноат сектори учун юқори малакали ходимларни тайёрлашда Honeywell иштирокининг яна бир мисолидир.

Honeywell корпорацияси (www.honeywell.com) саноат технологияларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади ва Fortune журнали томонидан тузиладиган жаҳондаги 100 та еткачи компаниялар рўйхатига киради. Корпорация бутун жаҳон бўйлаб буюртмачиларга хизмат кўрсатади ҳамда аэрокоинот техникаси, махсус материаллар, шунингдек саноат корхоналари ва бинолар учун бошқарув тизимларини ишлаб чиқариш каби тармоқларда маҳсулотлар таклиф этади ва хизматлар кўрсатади.

Manba: terabayt.uz

Киритилди: 08:00 28.06.2019. Ўқилди: 1817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!