Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жаҳонгир Ортиқхўжаев аёлларга: "Эрларинг борми сенларнинг ўзи, болаларинг борми?"

Жаҳонгир Ортиқхўжаев аёлларга: "Эрларинг борми сенларнинг ўзи, болаларинг борми?"

Олдинроқ Тошкент шаҳар ҳокими ва шикоятчилар ўртасидаги можароли вазият ҳақида хабар бергандик.

"Minbar.uz" сайтида ушбу воқеага оид қўшимча тафсилотлар ҳам пайдо бўлди. Унга кўра, учрашувнинг аëл арзчиларидан айримлари¸ муаммони ҳал қилмаса¸ халқнинг гапини эшитмаса¸ ҳокимдан митинг ўтказишга рухсат беришни сўрайди.

Шу ўринда Ортиқхўжаев¸ эркак арзчиларга қарата:

Эркакмисан ўзи¸ ғуруринг борми¸ мужикмисан¸ нимадан қўрқасан¸ қамалишданми”¸ деб столга уриб важоҳат билан юзланади.

Ҳиссиëтли айтишув орасида Ортиқхўжаев арзчи аëлларга :

Эрларинг борми санлани ўзи ¸ болаларинг борми¸ ғурур борми?“Мусулмон (аëл) эркак киши гапирганда ерга қараб жим ўтиради”¸ деб танбеҳ беради.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати ҳокимнинг ушбу сўзлари умумий контексдан юлиб олинганлигини айтди, деб хабар беради Kommersant.uz нашри. Нашрининг айтишича, ҳокимлик тез орада вазиятни узил-кесил аниқлаштирувчи видеони эълон қилади.

«Артель Инжиниринг» ва ДУК Tashkent-city бошқарган Ортиқхўжаев 2018 йилнинг апрелида Тошкент ҳокими этиб тайинланган.

Икки ой олдин Alter Ego Youtube-каналига берган интервьюсида Ортиқхўжаев уйни бузилишидан норозиларни фитначига чиқарган эди. Унинг айтишича, матбуотда амалдорлар ҳақида чоп этилаётган мақолаларнинг ярми буюртмадир.

Киритилди: 14:58 22.08.2019. Ўқилди: 5887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!