Айни пайтда «Ипак йўли дурдонаси» ХIII Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчилари кутиб олиш тадбирлари давом этмоқда.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинган навбатдаги меҳмонлар ҳиндистонлик ва америкалик кино юлдузларидир.
Улар орасида таниқли ижодкорлар Митхун Чакраборти ва Стивен Сигал ҳам бор.
Меҳмонларни кутиб олиш жараёнида америкалик режиссёр Стивен Сигал ушбу ташриф жуда маъқул бўлганини билдирди.
– Кинофестивалда қандай тадбирлар ўтказилиши менга ҳам қизиқ, – деди саволга жавоб берар экан Стивен Сигал.
Эслатиб ўтамиз, фахрий меҳмонлар эртага, 28 сентябрь куни Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросимида иштирок этади.