Франция терма жамоаси Украинани йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу натижа эвазига Дидье Дешам жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритди. Французлар мундиалнинг 29-иштирокчисига айланди.
Жаҳон чемпионатига қуйидаги мамлакатлар терма жамоалари йўлланма олган:
Канада, Мексика, АҚШ, Япония, Янги Зеландия, Эрон, Аргентина, Ўзбекистон, Жанубий Корея, Иордания, Австралия, Бразилия, Эквадор, Уругвай, Колумбия, Парагвай, Марокаш, Тунис, Миср, Жазоир, Гана, Кабо-Верде, ЖАР, Қатар, Англия, Саудия Арабистони, Кот-д'Ивуар, Сенегал, Франция.
Яқин кунларда бу рўйхат тўлдириб борилади. Шу тариқа, Европанинг яна бир қанча терма жамоалари жаҳон чемпионатига йўлланма олишга яқин турибди.