Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Иванка Трамп: Мен отамнинг Бутунжаҳон банкига раис бўлиш таклифини рад этдим

Иванка Трамп: Мен отамнинг Бутунжаҳон банкига раис бўлиш таклифини рад этдим

Иванка Трамп тасдиқлашича, отаси Дональд Трамп унга агар бу иш уни қизиқтирса Жаҳон банки бошқарувини унга бериши мумкинлигини айтган.

Ўтган ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп Atlantic нашрига берган интервьюсида қизидан Жаҳон банкида энг юқори лавозимни эгаллашни исташ-истамаслигини сўраганини айтган, Чунки у рақамлар билан жуда яхши ишлайди .

Мана, энди иванка Трамп худди шу эпизод ҳақида айтмоқда. Унинг сўзларига кўра, бу таклифга жавобан у отасига ўзининг Оқ уйдаги маслаҳатчилик лавозимидан жудаям бахтиёр экани ҳақида айтган.

Натижада Дональд Трамп Жаҳон банкининг янги президенти лавозимига номзодлар борасида бир қарорга келди: Америкалик иқтисодчи Девид Малпасс бу лавозимга муносиб кўрилди.

Жаҳон банкига раҳбар танлаш ҳуқуқи норасмий тарзда Қўшма штатларга берилганига анча бўлган.

life.ru

Киритилди: 15:06 18.04.2019. Ўқилди: 2047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!