Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Италияда жазирама туфайли хавфнинг қизил даражаси эълон қилинди

Италияда жазирама туфайли хавфнинг қизил даражаси эълон қилинди

Италиянинг 16 та шаҳрида ғайритабиий жазирама туфайли хавфнинг қизил даражаси эълон қилинди, деб хабар берди Азертадж.

Африка антициклонининг кучайиши билан Италияда иссиқ кунлар давом этяпти.

Қизил деб эълон қилинган шаҳарлар қаторига пойтахт Рим, шунингдек, Болонья, Больцано, Брешиа, Кампобассо, Флоренция, Фрозиноне, Генуя, Латина, Милан, Перуджа, Риети, Турин, Венеция, Верона ва Витербо киради.

Яқин кунларда мамлакатда ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 40 даражадан ошиши кутиляпти. Сурункали хасталиклари, айниқса, юрак-қон томир касалликлари билан оғриган шахслар ва ўта сезгир фуқароларга эҳтиёт чораларига қатъий риоя қилиш тавсия этилган.

Одамларга сояда қолиш ва тушдан кейин ташқарига чиқмаслик тавсия этилади.

Киритилди: 20:20 14.08.2025. Ўқилди: 1087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!