Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Италияда COVID-19 сабаб туғилишлар сони кескин камайиши мумкин

Италияда COVID-19 сабаб туғилишлар сони кескин камайиши мумкин

Италияда статистика миллий институти (Istat) COVID-19 пандемияси оқибатида туғилишлар сони кескин камайиб кетиши мумкинлигини тахмин қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилди.

«Аҳоли орасида туғилишлар сонининг камайиши COVID-19 эпидемияси даврида янада тезлашиши мумкин», – дейилади ҳужжатда.

Мамлакат бош статистика идораси экспертларининг қайд этишича, пандемия давридаги саросима ва мавҳум муҳит шароитида ўтказилган тадқиқотлар яқин вақт ичида касалликнинг салбий таъсири яна намоён бўлишини кўрсатган. Улар бунда миллий меҳнат бозоридаги тенденцияларга салбий таъсирлар борлигини қайд этиб, фарзандли бўлишни истаётган, аммо иқтисодий қийинчиликлардан азият чекаётган италияликлар кўплигини билдирган.

Istat ҳисоб-китоблари бўйича, коронавирус пандемияси сабаб 2020 йилда янги туғилган чақалоқлар сони 10 мингга камайиб, 426 минг нафарни ташкил қилади. Пессимистик сценарий 2021 йилда ҳам туғилишлар сони худди шундай камайишини кўрсатган, келаси йилда янги туғилган чақалоқлар сони 396 минг нафаргача камайиши мумкин.

Istat маълумотларига кўра, 2019 йилда Италияда туғилиш кўрсаткичи тарихий минимумига тушган: янги туғилганлар сони 435 минг нафарни ташкил қилиб, чақалоқларнинг 20 фоизининг онаси хорижлик экани айтилганди. Бу 1861 йилда асос солинган Италия давлати тарихидаги энг паст кўрсаткич ҳисобланаётганди. Италияда туғилишлар сонининг пасайиш тенденцияси 10 йилдан буён давом этиб келмоқда.

Киритилди: 08:55 05.07.2020. Ўқилди: 1817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!