Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Италия терма жамоаси бош мураббийи: "Исроилга қарши ўйинни бойкот қила олмаслигимиз ачинарли"

Италия терма жамоаси бош мураббийи: "Исроилга қарши ўйинни бойкот қила олмаслигимиз ачинарли"

Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо ЖЧ-2026 саралаш турнирида Исроилга қарши ўйинни бойкот қила олмасликларини таъкидлади.

Жамоалар ўртасидаги учрашув 14 октябрь куни бўлиб ўтади.

"Сешанба куни Удинега йўл оламиз. У ерда томошабинлар жуда оз бўлишини биламиз ва сизнинг ташвишингизни тушунаман. Аммо биз ўйнашимиз шартлигини ҳам биламиз, акс ҳолда бизга 0:3 ҳисобида техник мағлубият ёзилади. Албатта, содир бўлаётган воқеаларни кўриш ачинарли. Бу юракни эзади," - дея Гаттузонинг сўзларини келтиради Eurosport.

2 октябрь куни ФИФА кенгашининг сўнгги йиғилишида Исроил терма жамоалари ва клубларини халқаро мусобақалардан четлаштириш масаласи муҳокама қилинмагани маълум бўлди.

Киритилди: 23:35 07.10.2025. Ўқилди: 1082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!