Бугун 19 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Истиқболли ташаббуслар рағбатлантирилади

 Истиқболли ташаббуслар рағбатлантирилади

“Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–113-сон, 14.07.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, қуйидагилар аҳолининг истиқболли ташаббусларини рағбатлантириш чора-тадбирларининг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 самарали ва халқчил ислоҳотларни амалга оширишда кенг жамоатчилик ва жамиятнинг турли қатламлари вакилларининг иштирокини қўллаб-қувватлаш;

🔹 истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг аҳоли қатлами учун очиқ мулоқот майдонини яратиш;

🔹 замонавий, илғор ғоялар ва истиқболли ташаббусларни саралаш ва танлаб олишнинг самарали механизмларини жорий қилиш.

🏛 2025 йилдан ҳар йили "Келажак учун" истиқболли ташаббуслар форуми ўтказиб борилади.

📙 Форум ўтказиладиган устувор йўналишлар ҳар йили “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита томонидан белгилаб берилади.

Киритилди: 13:01 17.07.2025. Ўқилди: 361 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!