Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Истанбулдаги кимё корхонасида портлаш юз берди

Истанбулдаги кимё корхонасида портлаш юз берди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган Тузла саноат ҳудудидаги полиэстер заводида портлаш юз берди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.

Портлаш 18 сентябрь кундузи юз берган. Унинг кетидан ёнғин бошланган. Ёнғинни ўчиришга 50 та ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган, ҳудуд полиция томонидан қуршаб олинган.

Атмосферага хавфли кимёвий моддаларнинг тушиши эҳтимоли юқорилиги сабабли яқин атрофдаги аҳолидан деразаларни очмаслик ва ташқарига чиқмаслик сўралган.

Ёнғинни ўчириш вақтида икки нафар ўт ўчирувчи жароҳат олган. Портлаш сабаби ҳозирча номаълумлигича қолмоқда.

Киритилди: 06:07 19.09.2019. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!