Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иссиқхона хўжаликларини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2024 йил 26 сентябрдаги 339–сон қарорига мувофиқ, иссиқхоналар табиий газ учун тўловларни амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин бўлиб, уларга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.
Яъни, иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга ошириб, табиий газдан фойдаланишлари мумкин.
Маълумот учун: иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябр, ноябрь ва декабр) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади.