Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

«Иссиқ нон» бадиий фильми халқаро фестивалда қатнашади

«Иссиқ нон» бадиий фильми халқаро фестивалда қатнашади

Режиссёр Умид Ҳамдамов томонидан суратга олинган «Иссиқ нон» бадиий фильми 24-27 август кунлари Уфа шаҳрида бўлиб ўтадиган «Серебряный Акбузат» кинофестивалининг танлов дастурида иштирок этади.

Фестивалнинг географияси бу йил сезиларли даражада кенгайган бўлиб, Россиянинг 12 та субъекти ва 15та хорижий мамлакатлардан умумий ҳисобда 48 та  фильм намойиш этилади. Фестиваль бу йил биринчи марта қитъалараро даражага чиқди. Бу сафарги фестивалда Непал, Эрон, Ҳиндистон, Индонезия, Литва, Франция, Польша, Молдова ва дунёнинг бошқа нуқталаридан иштирокчилар қатнашади.

«Серебряный Акбузат» кинофестивали ташкилотчилар томонидан миллий ва этник йўналишдаги фильмлар, шунингдек, ижтимоий ва мотивацион фильмлар яратган киноижодкорларнинг ижодини оммалаштириш учун мўлжалланган.

Киритилди: 08:00 15.08.2019. Ўқилди: 1203 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!