Бугун 27 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Исроилнинг Ливан шарқидаги ҳаво ҳужумларида 23 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ливан шарқидаги ҳаво ҳужумларида 23 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Ливан шарқидаги ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди.

Бу ҳақда Al Hadath телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар “Ҳизбуллоҳ” жангариларининг орқа базалари жойлашган Юнин қишлоғидаги уйлардан бирининг ертўласида яшаган суриялик қочқинлардир.

Қайд этилишича, ҳалок бўлганларнинг аксарияти аёллар ва болалардир. Шунингдек, беш нафар ливанлик яраланган. Ҳозирда ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, қўшни Шаат қишлоғида портлашдан кейин қулаган бинолар вайроналарини тозалаш чоғида тўрт кишининг жасади топилган, яна тўққиз киши жароҳатланган ва шифохонага етказилган.

Киритилди: 16:16 26.09.2024. Ўқилди: 292 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!